Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

6 ойда 937 нафар чет эллик қиз Ўзбекистонга келин бўлган

17 Август 2021 20:20

TASHKENT. Kazinform - ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 385 та ота-онаси хорижий мамлакат фуқароси бўлган болаларнинг туғилиши қайд этилди. Бу ҳақда UzAга асосланиб Kazinform хабар беради.

Энг кўп туғилиш Сурхондарё (70 та) ва Қашқадарё (43) вилоятларида қайд қилинган.

Ушбу даврда жами 96 та чет элликларни яъни икки томон ҳам ҳорижий мамлакат фуқароси бўлган чет элликларнинг никоҳи ФҲДЁ органларимиз томонидан қайд қилиниб, шундан энг кўп никоҳ Тошкент шаҳрида (16 та), Сурхондарё вилоятида 13 та қайд қилинган.

ФҲДЁ органлари томонидан 2021 йилнинг январь-июль ойларида жами 2113 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик фуқаролар ўртасида никоҳ қайд қилинган. Шундан 1272 нафар ўзбекистонлик қизлари ҳорижий мамлакат фуқароси бўлган куёвларга турмушга чиққан. Шунингдек, 937 та хорижий мамлакат фуқароси бўлган чет эллик қизлар Ўзбекистонга келин бўлган.

Энг кўп куёвлар Россия Федерацияси, Туркия, Корея Республикаси, Америка Қўшма Штатлари ва бошқа хорижий мамлакат фуқаролари бўлиб энг кўп келинлар Қозоғистон, Россия Федерацияси, Тожикистон, Грузия, Озарбайжон мамлакатлари фуқароларини ташкил этмоқда.

Калит сўзлар: Жамият, Марказий Осиё,
Юқорига