Об-ҳаво
Астана 26 °С
Алматы 27 °С
Валюта курси
USD 405.69
EUR 455.51
RUB 5.72
CNY 57.42

2035 йилгача Қозоғистон қандай ривожланади

14 Май 2020 11:41

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда таниқли мутахассислар форсайт тадқиқотни бошлаш тараддудида. Натижада мамлакатнинг 2035 йилгача бўлган келажакдаги қиёфасини лойиҳалаштириш, муайян мавзулар бўйича жамиятни ривожлантириш сценарийларини яратиш режалаштирилган, деб хабар беради Kazinform.

Бундай кенг кўламли тадқиқотларда етакчи мутахассислар иштирок этмоқда. Экспертлар орасида «BTS Digital» ўқув маркази раҳбари Саясат Нурбек, Халқаро ваколатлар академияси директори Лейла Асилбекова, Янги касблар атласи ойиҳаси раҳбарининг ўринбосари Евгений Виноградов, «ТАЛАП» амалий тадқиқотлар маркази катта мутахассиси Ескендир Ақилбаев, «Education for All» инклюзив таълим марказининг раҳбари Камила Роллан ва бошқа мутахассислар бор.

Форсайт Қозоғистон Ижтимоий ривожланиш институтининг «Маънавий янгиланиш» ташаббуси билан 2020 йил охирига қадар «Қозоғистон имиджини шакллантириш», «Қозоғистон халқаро майдонда» ва «Инклюзив дунёқараш ва инклюзив жамиятни шакллантириш» мавзуларида ўтказилади.

«Маънавий янгиланиш» таҳлил ва методик таъминлаш бўлимининг эксперти Гулмира Султанғазининг сўзларига кўра, форсайт – бугунги кунда келажак билан ишлашнинг энг самарали усулларидан бири. Бу ижтимоий онгни модернизация қилиш соҳасида биринчи марта ишлатиладиган мамлакатнинг келажакдаги ривожланишининг мақбул қиёфасини яратишдан манфаатдор барча иштирокчилар алоқасини таъминлайди.

«Интеллектуал технология сифатида, форсайт келажакка бевосита таъсир кўрсатадиган глобал ва маҳаллий тенденцияларни таҳлил қилишни ва «имкониятлар дарчаси«ни яратишни мақсад қилади. Биз келажакка, таҳдид ва кескинликларга назар ташлаган ҳолда, жамиятни янада ривожлантиришнинг зарурий шарти сифатида ижтимоий онгни модернизация қилиш самарадорлигини оширадиган янги форматлар ва ечимлар яратиш бўйича ташаббус билан чиқишимиз лозим», - дейди Гулмира Султанғази.

Экспертнинг таъкидлашича, тадқиқотлар натижасида жамиятни ривожлантириш сценарийлари бўйича мавзулар учта даражада тақдим этилади. Улар: энг яқин - 2025 йилгача, ўртача - 2030 йилгача ва энг узоқ - 2035 йилгача бўлган муддатлардир. Прогнозларга пессимистик, реал ва оптимистик ривожланиш сценарийлари киради. Форсайт натижаси - бу жамоавий ҳаракатлар режаси дейиш мумкин.

«Бизнинг форсайтимизнинг мураккаблиги шундаки, биз уни ижтимоий онгнинг заиф ва яхши ўрганилмаган соҳасида олиб борамиз», - деди «Маънавий янгиланиш» ходими.

Форсайтнинг биринчи сессияси июнь ойида онлайн бўлиб ўтади.

Ушбу тадқиқотларга ташқи сиёсат, таълим ва инклюзив таълим соҳасидаги етакчи маҳаллий ва халқаро экспертлар ҳамда амалиётчилар жалб қилинган.

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига