Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2025 йилгача Қозоғистонда 20 та кўп тармоқли шифохона қурилади

2 Сентябрь 2020 14:34

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилга қадар мамлакатда 20 та кўп тармоқли шифохона қурилади. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Цой бугун ҳукумат йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Айни пайтда вилоят ҳокимликлари томонидан 12 та модулли юқумли касалликлар шифохонаси қурилмоқда ва битта шифохона модернизация қилинмоқда. Улар жорий йилнинг октябрь ойида фойдаланишга топширилади», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, ушбу иш коронавирус эпидемиясининг иккинчи тўлқини учун тайёргарлик жараёнида амалга оширилмоқда ва аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатишга имкон беради. Бундан ташқари, 2700 та тўшак-ўрин замонавий ускуналар билан жиҳозланади.

«2025 йилга қадар давлат-хусусий шериклик ҳисобига мамлакатимиз ҳудудларида 20 та йирик замонавий тиббий марказлар яратилади. Булар халқаро сифат талабларига мувофиқ аҳолини юқори технологик тиббий ёрдамнинг тўлиқ спектри билан таъминлайдиган кўп тармоқли шифохона бўлади. Бунга тахминан 1,5 триллион тенге сармоя киритилади. Бундан ташқари, «Аҳоли саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида«ги Кодексга мувофиқ биз ушбу лойиҳаларни амалга оширадиган «Turar Health» миллий операторини ташкил этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини Ҳукуматга тақдим этамиз«, - деди Алексей Цой.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, 2021 йил охирига қадар Нур-Султан ва Алматида ҳар бири 500 ўринли иккита кўп тармоқли юқумли касалликлар бўйича илмий марказ қурилади.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Юқорига