Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2025 йилда Қозоғистоннинг нохомашё экспорти 41 млрд долларга етади

11 Июнь 2021 10:18

NUR-SULTAN. Kazinform – Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишида Қозоғистоннинг нохомашё маҳсулотлар экспортини ривожлантириш режаларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бизнинг иқтисодий моделимиз экспортни ички сармоялардан ташқари, ривожланишнинг муҳим омили сифатида кўриб чиқади. Биз ишлаб чиқариш саноатининг қўшимча экспорт салоҳиятини 10 миллиард долларга, хизмат кўрсатиш соҳасининг экспорт салоҳиятини яна 10 миллиард долларга баҳолаймиз. Ўрта муддатли истиқбол 2025 йилга қадар нохомашё маҳсулотлар экспорти ҳажмини 41 миллиард долларга етказишдан иборат», - деди Президент.

Давлат раҳбари, шунингдек, инвесторлар билан ишлашни фаоллаштиришда Савдо ва интеграция вазирлиги ишининг муҳимлигини таъкидлади.

«Ушбу салоҳиятдан фойдаланиш бўйича аниқ чоралар кўрилмоқда. Биринчидан, зарур институционал асос яратилди. 2019 йилда махсус ваколатли орган - Савдо ва интеграция вазирлиги ташкил этилди. Сиз уни биласиз. Ҳозирда агентлик маҳаллий экспортчиларга тўлиқ қўллаб-қувватлаш пакетини таклиф қилмоқда», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Калит сўзлар: Йиғилиш, Ақорда,
Юқорига