Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2025 йилда қозоғистонликлар 89 мамлакатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлади

12 Февраль 2021 13:36

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилда қозоғистонликлар 89 мамлакатга визасиз саёҳат қилишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин «Nur Otan» партиясининг парламентдаги фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Елбасынинг кўпвекторли ташқи сиёсати ва давлат раҳбарининг халқаро ташаббусларини амалга ошириш давом этади. 2022 ва 2025 йилларда Жаҳон ва анъанавий динлар раҳбарлари съезди бўлиб ўтади. Чет элда ўқиётган ва ишлаётган қозоғистонликларнинг ва Қозоғистондан асраб олинган болаларнинг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси таъминланади. Биз асосий стратегик шериклар билан муносабатларни мустаҳкамлаш бўйича ишларни давом эттирамиз», - деди Бош вазир «Nur Otan» партиясининг «Ўзгаришлар йўли: ҳар бир фуқарога муносиб ҳаёт!» сайлов дастурини амалга ошириш бўйича Йўл харитасини муҳокама қилиш пайтида.

Унга кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасидаги интеграция, Қозоғистон ташаббусларини илгари суриш, ШҲТ, БРИКС ва ИҲТ мамлакатлари билан ҳамкорлик давом этади.

«Шунингдек, Қозоғистоннинг ваколатли давлат органлари вакилларининг БМТ ва бошқа халқаро шериклар фаолиятидаги иштироки таъминланади. 2021 йилда визасиз режимга эга бўлмаган мамлакатлар рўйхати 77 мамлакатга кенгаяди. 2025 йилда эса Қозоғистон фуқаролари визасиз ташриф буюриши мумкин бўлган мамлакатлар сони 89 тага етади», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: ҚР Бош вазири, Халқаро алоқалар,
Юқорига