Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

2025 йилда Қозоғистонда яна 4000 км йўл пуллик бўлади

17 Май 2022 15:16

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йил охиригача яна 4 минг километрлик йўлларда пуллик тизим жорий этилади. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайрбек Ўскенбаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Унинг таъкидлашича, йўл ҳақини тўлаш тизими реконструкция қилинган йўлларни норматив ҳолатда сақлаш харажатларини тўлиқ қоплайди ва республика бюджети юкини камайтиради.

«Пулли йўллар реконструкция ёки йўл таъмирлашдан кейин жорий этилади. Бу йўл ҳаракати хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлайди. Автомобил йўллари харажатларини янада қоплаш мақсадида жамоатчилик фикрини инобатга олган ҳолда ва уларни меъёрий-ҳуқуқий ҳолатга келтирган ҳолда иккинчи тоифадаги 2500 км йўлларда пуллик тизим жорий этиш режалаштирилмоқда», - деди Қайрбек Ўскенбаев Ҳукумат йиғилишида.

Умуман олганда, «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳасига кўра, 2025 йил охиригача яна узунлиги 4 минг км бўлган биринчи ва иккинчи тоифадаги автомобил йўлларида қўшимча пуллик автомобил йўлларини жорий этиш режалаштирилган.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Юқорига