Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

2025 йилда ҳар қандай давлат хизмати беш дақиқа ичида кўрсатилиши керак – ҚР Рақамли ривожланиш вазири

23 Ноябрь 2021 08:59

NUR-SULTAN. Kazinform – 2025 йилда Қозоғистонда ҳар қандай давлат хизмати 5 дақиқа ичида кўрсатилиши керак. Бу ҳақда Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноати вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бугунги кунда давлат бошқаруви тизими ўзгарди. Илгари бутун бир давлат дастури бор эди, ҳозир эса батафсил миллий режа мавжуд. Миллий лойиҳада менга ёқадиган нарса реалликдир. Бизнинг соҳамизмизга келсак, «5 дақиқада хизмат кўрсатиш». 2025 йилда давлат хизматлари смартфонлар орқали 5 дақиқа ичида кўрсатилиши керак. Яъни, уйдан туриб, мобил телефон орқали исталган хизматни олиш имкониятини эга яратамиз», - деди Бағдат Мусин «Хабар» телеканалининг «Национальнқй интерес» кўрсатувида.

Вазир, шунингдек, давлат хизматларини автоматлаштириш ва рақамлаштириш туфайли кўплаб мутахассислар ишини йўқотиш хавфига изоҳ берди.

«Хизматларни янги платформага кўчириш икки томонлама зиддиятга олиб келиши мумкин. Биринчи қарама-қаршилик давлат аппаратига, иккинчиси - IТ ҳамжамиятига тегишли. Бироқ 5 йил ичида давлат хизмати функцияси рақамлаштирилади ва шунга мос равишда давлат бюджети юки ҳам камаяди», - деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Юқорига