Об-ҳаво
Астана -15 °С
Алматы -9 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши 2,5 баравар кўпаяди

25 Ноябрь 2020 14:23

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2023 йилга келиб шифокорларнинг иш ҳақи 2,5 баравар кўпаяди. Бу ҳақда «Nur Otan» партиясининг навбатдан ташқари ХХ съездида Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жаҳоннинг янги муаммоларни ҳисобга олган ҳолда таълим, фан, соғлиқни сақлаш, маданият ва спортга харажатлар кўпаяди. Бу – инсон капиталига, мамлакатимиз келажагига қўйиладиган стратегик сармоядир. Соғлиқни сақлашни молиялаштириш ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг камида 5 фоизини ташкил этади», - деди Давлат раҳбари.

ҚР Президенти рақамлаштириш, телетиббиёт, биохавфсизлик инфратузилмасини қоплайдиган Ягона миллий тизимни яратиш тугалланишини таъкидлади.

«Нур-Султан ва Алматида иккита илмий ва инновацион кўп тармоқли клиникалар қурилади. Минтақавий тиббиётни ривожлантириш учун мамлакатимизнинг барча ҳудудларида 20 та замонавий тиббий марказлар қурамиз. Биз туман шифохоналари ва туғруқхоналарини, овул тиббиёт муассасаларини барча зарур жиҳозлар билан таъминлаймиз. 2023 йилга келиб шифокорларнинг маоши 2,5 баравар кўпаяди. Асосий мақсад - қозоғистонликларнинг ўртача умр кўриш давомийлигини 75 ёшга етказиш», - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Сиёсий партиялар, Тиббиёт,
Юқорига