Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2022 йилги Қишки Олимпиада ўйинлари  машъаласи Пекинга етказилди

20 Октябрь 2021 17:30

BEIJIJG. Kazinform - 2022 йилги ХХIV Қишки Олимпия ўйинларининг маъаласи чоршанба куни Aфинадан Хитой пойтахтига етказилди. Бу ҳақда 2022 йилги Қишки Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Олимпиада ташкилий қўмитаси делегацияси бўлган самолёт чоршанба куни эрталаб Хитой пойтахтидаги «Шоуду» халқаро аэропортига қўнди. Кейин «Қушлар уяси» Миллий стадиони яқинида жойлашган Олимпия минорасида кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Олимпия машъаласи аввал Пекиндаги Олимпия минорасига қўйилади, сўнгра Хитой бўйлаб турнеда олиб юрилади. Aммо коронавирус туфайли машъала эстафетасининг масофаси қисқарган.

2022 йил 2 февралдан 4 февралгача Қишки Олимпия ўйинларининг учта мусобақа ҳудудида - Пекин, Яньцин ва Чжанцзякоуда 1200 нафар машъала кўтарувчилар иштирокидаги эстафетанинг якуний босқичи ўтказилади.

Эслатиб ўтамиз, ХХIV Қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йил 4-20 феврал, Паралимпия ўйинлари эса 4-13 март кунлари бўлиб ўтади.

Муаллиф: Руслан Сулейменов

Калит сўзлар: Спорт, Олимпиада,
Юқорига