Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

2022 йилда Қозоғистон уруғлик ва ўғит сотиб олиш учун 70 млрд тенге сарфлайди

12 Январь 2022 19:05

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2022 йилда уруғлик ва ўғит сотиб олиш учун 70 млрд ажратиш кўзда тутилган. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини баҳорги дала ишларини олиб бориш учун бозор нархидан 15 фоиз арзон нархда камида 380 минг тонна арзонроқ дизел ёқилғиси билан таъминлаш масалалари ҳал этилмоқда. Фермерлар эҳтиёжини тўлиқ қондириш мақсадида маҳаллий минерал ўғит ишлаб чиқарувчилар билан келишувга эришилди. 2022 йилда уруғлик, ўғит ва пестицидлар харидини субсидиялаш учун 70 миллиард тенге ажратиш кўзда тутилмоқда», — деди Ербол Қарашўкеев Ҳукумат йиғилишида.

2022 йилда Қозоғистонда 22,9 миллион гектар майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экиш режалаштирилган, бу 2021 йилга нисбатан 13,5 минг гектарга кўпдир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Юқорига