Об-ҳаво
Астана 1 °С
Алматы 3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2021 йилги Токио Олимпиадаси коронавирусдан қатъий назар ўтказилади

8 Сентябрь 2020 11:15

NUR-SULTAN. Kazinform – Бир йилга қолдирилган Токио Олимпиадаси COVID-19 вирусидан қатъи назар, ўтказилади. Олимпиада 2021 йил 23 июлда бошланиши тасдиқланди. Бу ҳақда Халқаро Олимпия қўмитаси вице-президенти Джон Коутс маълум қилди, деб хабар беради Kazinform BBCга асосланиб.

Олимпиада ушбу ёзда бўлиб ўтиши керак эди, аммо пандемия сабабли қолдирилди.

«Ўйинларнинг асосий ғояси ҳалокатли цунамидан кейин Японияни тиклаш эди», - дейди Джон Коутс. (У 2011 йилги зилзила ва цунами оқибатларини назарда тутмоқда). «Енди улар туннель охиридаги ёруғлик, рамзий маънода Covid вирусини мағлуб қиладиган ўйинлар бўлади».

Июль ойида Токио-2020 ташкилий қўмитаси раҳбарларидан бири Тоширо Мутонинг таъкидлашича, Олимпиада чекланган аудитория билан ўтказилиши мумкин. Бироқ ўйин ташкилотчилари спорт тадбирини томошабинларсиз ўтказишни истамайдилар.

Олимпия ўйинларининг очилиш ва ёпилиш маросимларига кўмаклашиш, шунингдек, иштирокчи мамлакатлар делегациялари ва ходимлар сонини камайтириш зарур бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

2020 йилги Олимпиадада икки юзта мамлакат ва ҳудудлардан 11 мингдан зиёд спортчи иштирок этиши режалаштирилган эди. Ҳозирги чекловлар уларга қандай таъсир қилиши номаълум, чунки Япония чегаралари ҳозирда чет элликлар учун ёпиқ.

Тоширо Мутонинг таъкидлашича, коронавирусга қарши эмлаш ўйинлар учун зарур шарт бўлмайди, аммо тиббиёт мутахассислари Олимпиаданинг вакцинасиз ўтказилишига шубҳа билан қарашмоқда.

Муаллиф: Гулзат Ақжолова


Калит сўзлар: Спорт, Хориж,
Юқорига