Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2021 йилда Қозоғистонга 18 миллион дозадан ортиқ вакцина етказилди

13 Октябрь 2021 13:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария -эпидемиология назорати қўмитасининг расмий вакили Ержан Байтанаев аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида гапирди, деб хабар беради Kazinform.

«Ҳозирда мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмлашни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. 2021 йил феврал ойидан бошлаб 18,5 миллион дозадан ортиқ вакциналар, шу жумладан 9,4 миллион доза I компонент ва 9,1 миллион доза II компонент етказиб берилди. Ҳозирча 7 884 798 киши биринчи компонент билан эмланди, бу тегишли контингентнинг 79,1 фоизини ташкил қилади, 6 942 756 киши (69,6 фоиз) иккинчи компонент билан эмланган «, - деди Ержан Байтанаев.

Унга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлиги маҳаллий ижроия ва тегишли давлат органлари томонидан аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш бўйича комплекс режасини ишлаб чиқди ва тасдиқлади. У коронавирусга қарши эмлашни ташкил этиш, халқаро тажрибани ўрганиш, профилактик эмлашларни рақамлаштириш ва вакциналарнинг аҳамияти ҳақида жамоатчилик билан мулоқотни ўз ичига олади.

«Комплекс режа Қозоғистон Республикаси ҳудудида коронавирус инфекциясининг пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг 2021 йил 9 февралдаги баённомаси билан тасдиқланган. Бугунги кунга келиб Комплекс режанинг барча бандлари бажарилди. Бугунги кунда Қозоғистон КВИга қарши эмлаш бўйича МДҲ давлатлари орасида 2 -ўринда ва дунёнинг барча мамлакатлари орасида 42 -ўринда туради. Қозоғистонда 9,9 миллион кишига 5 хил дозадаги вакцина мавжуд. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йил охиригача аҳолининг 40 фоиздан кўпроғини, 2022 йилда еса 70 фоизини эмлашни тавсия қилади, -деди Е. Байтанаев.

2021 йил 12 октябрда Қозоғистонда 7 915 434 киши биринчи , 6 983 073 киши коронавирусга қарши вакцинанинг иккинчи компоненти бўйича эмланган.

Бундан ташқари, Қозоғистонда 12-17 ёшли болалар ва ҳомиладор аёлларни эмлаш режалаштирилган. Шу муносабат билан, вазирлик Pfizer билан 2021 йил охиригача 4 миллион дозалик вакцинани етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолади.

Ҳозирги вақтда республика фуқаролари учун беш турдаги вакциналар мавжуд: «Gam-COVID-Vac« (Спутник V), «QazVac«, «Hayat-Bax«, «КоронаВак« ва «Sinopharm«.


Калит сўзлар: Вакцина, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тиббиёт,
Юқорига