Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2020 йилда Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари 4 фоизга кўпайди

21 Июнь 2021 14:02

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг халқаро заҳиралари 2020 йилда 4 фоизга кўпайди. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Асқар Мамин Қозоғистон Парламенти палаталарининг қўшма мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган йилги оғир вазиятга қарамай, биз йиллик инфляцияни 7,5 фоиз, ишсизликни 4,9 фоиз даражасида бўлишини таъминладик. Ушбу кўрсаткичлар жаҳон ўртача кўрсаткичидан анча яхши. Халқаро заҳиралар 4 фоизга ўсиб, 94,3 миллиард долларни, олтин-валюта захиралари эса 23,1 фоизга ўсиб, 35,6 миллиард долларни ташкил этди. Миллий фонднинг валюта активлари 58,7 миллиард долларни ташкил этади», - деди Бош вазир.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, жаҳон товар бозорларидаги талаб ва нархларнинг пасайиши туфайли ташқи савдо айланмаси 85 миллиард долларни ташкил этди. Шу жумладан, экспорт 47 миллиард долларни, импорт эса 38 миллиард долларни ташкил этди.

«Ташқи савдода 8,9 миллиард доллар доирасида мусбат сальдо сақланди», - деди Асқар Мамин.

Муаллиф: Марлен Жиембай

Калит сўзлар: Молия, Ҳисобот,
Юқорига