Об-ҳаво
Астана -23 °С
Алматы -3 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2020 йилда Қозоғистонда бюджет даромадлари 6 триллион 539 миллиард тенгега баҳоланмоқда

21 Октябрь 2020 12:05

NUR-SULTAN. Kazinform – Қайта кўриб чиқилган макроиқтисодий прогноз асосида 2020 йилга мўлжалланган республика бюджети параметрлари прогнозига аниқлик киритилди. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Республика бюджетининг даромадлари (трансфертларни ҳисобга олмаганда) 2020 йилда 6 триллион 539 миллиард тенгега тенг деб баҳоланмоқда. Миллий фонддан кафолатланган трансферт ўзгармайди ва 4 триллион 770 миллиард тенгени ташкил этади», - деди вазир Парламент Мажлиснинг ялпи мажлисида.

Республика бюджети харажатлари тасдиқланган ҳажмга нисбатан 205 миллиард тенгега кўпайиб, 14 триллион 475 миллиард тенге миқдорида режалаштирилган.

Бюджет тақчиллиги 3,5 фоизида сақланиб қолади.

«Таклиф этилаётган параметрлар республика бюджети барқарорлигини таъминлайди», - деди Руслан Даленов.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Калит сўзлар: ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги,
Юқорига