Об-ҳаво
Астана -22 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2020 йилда Қозоғистонда 31,3 миллион тонна нефт қазиб олинди

12 Май 2020 13:04

NUR-SULTAN. Kazinform – Йил бошидан буён 31,3 миллион тонна нефт қазиб олинди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазири Нурлан Ноғаев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«2020 йил январ-апрел ойларида нефт ва конденсат қазиб олиш 31,3 миллион тоннани ташкил этди. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан 6%га ўсиш кузатилмоқда. Хусусан, йирик нефт компаниялари: Тенгиз Шевроил - 4,1%, Қашаған - 11,5% ишлаб чиқариш ҳажмини оширди. «Қарашиғанақ«да ишлаб чиқариш ҳажми ўзгармади», - деди вазир январ-апрел ойларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига бағишланган Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, 5,2 миллион тонна нефт қайта ишланган, бу режанинг 96,3 фоизини ташкил этади.

«Нефт экспорти 25,3 миллион тоннани ташкил этди, бу режанинг 115 фоизини ташкил этади. 20,2 миллиард кубометр газ ва 1,099 миллион тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилди. 5,6 миллиард кубометр табиий газ экспорт қилинди. Бу кўрсаткич режанинг 93 фоизини ташкил этади. Бу коронавирус пандемияси даврида Хитойда истеъмолчилар томонидан талаб камайиши билан боғлиқ», - деди вазир.

Шу билан бирга, Нурлан Ноғаевнинг сўзларига кўра, иситиш мавсуми барча ҳудудларда якунланди, бутун мавсум техноген офатларсиз ўтди.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Калит сўзлар: Ҳукумат мажлиси, ҚР Энергетика вазирлиги,
Юқорига