Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2020 йилда Қозоғистон ва Туркиянинг ташқи савдо айланмаси 3 миллиард доллардан ошади

3 Март 2021 11:02

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ва Туркия ўртасида ташқи савдо айланмаси пандемияга қарамай, 2020 йилга келиб 3 миллиард доллардан ошди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дипломатик алоқалар ўрнатилган 1992 йилда икки давлат ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 30 миллион долларни ташкил этган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич 3,1 миллиард долларга етди. Қозоғистон ва Туркиянинг умумий мақсади бу кўрсаткични 5 миллиард долларга, сўнгра 10 миллиард долларга етказишдир.

1992 йилдан бери Туркия Қозоғистонга 4,3 миллиард доллар сармоя киритган бўлса, Қозоғистон Туркия иқтисодиётига 1 миллиард доллардан кўпроқ сармоя киритган. Бугунги кунда турк компаниялари мамлакатда қиймати 26 миллиард доллардан зиёд шартнома лойиҳаларини амалга оширдилар. Қозоғистонда 2700 турк ширкати фаолият юритмоқда.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Калит сўзлар: Бизнес, Халқаро алоқалар,
Юқорига