Об-ҳаво
Астана -18 °С
Алматы -1 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2019 йилда Тенгиз конидан 29 млн тонна нефть қазиб  олинди

18 Февраль 2020 10:30

ATYRAÝ. Kazinform – 2019 йилда Тенгиз конидан 29 млн 790 минг тонна нефть қазиб олинди, деб хабар беради Kazinform.

«Атирау вилоятидаги Тенгиз конидан қазиб олинган нефть ҳажми 29,79 миллион тонна ёки 237,7 миллион баррелни ташкил қилди. Таъкидлаш жоиз, 2018 йилда 28,6 млн тонна ёки 228,2 млн баррель нефть қазиб олинганди. Даромад ҳажмининг ошишига хом газни ҳайдаш лойиҳаси ижобий таъсир қилди. Суткалик нефть қазиб олиш ҳажми 75 000 тоннани ташкил қилди (600 000 баррель)», - дея маълум қилди «Тенгизшевройл» МЧЖ матбуот хизмати.

Компания вакиллари Тенгиз конининг ишлаб чиқариш қувватини оширишнинг янги навбати амалга оширилаётганини маълум қилди. Лойиҳа якунига етгач, ишлаб чиқариш ҳажми йилига 12 млн тоннага ортиб, 39 млн тоннага етади.


Калит сўзлар: ҚР Энергетика вазирлиги, Ишлаб чиқариш,
Юқорига