Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

20 та инновацион мактаб: Ҳар бир қозоғистонлик IТ кўникмаларини бепул ўрганиши мумкин

29 Октябрь 2021 16:30

NUR-SULTAN. Kazinform - Миллий лойиҳалар доирасида аҳолига IТ-кўникмаларини бепул ўргатувчи 20 та инновацион мактаб очилади. Бу ҳақда Қозоғистон Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Дастурлаш бўйича 20 та инновацион мактаб яратамиз. Булар университет ёки коллеж эмас, балки 2 йил ичида юқори малакали мутахассислар тайёрлай оладиган инновацион дастурлаш мактаблари деб аталади. Бугунги кунда мамлакатимизда иккита шундай мактаб мавжуд бўлиб, уларнинг битирувчилари Қозоғистондаги глобал Big Тech компанияларида ишламоқда», — деди вазир Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вазирнинг сўзларига кўра, Tech Orda дастури доирасида инновацион мактабларни ривожлантиришни рағбатлантириш учун 20 минг ваучер ажратилади, бу эса барчага инновацион дастурлаш мактабида бепул ўқиш имконини беради.

«Ушбу инновацион мактабларда нафақат битирувчилар ёки талабалар, балки ўз касбини ўзгартириб, IТ-кўникмаларини ўрганиш истагида бўлган ҳар бир киши ўқиши мумкин», — деди Б. Мусин.

Эслатиб ўтамиз, Президент Мурожаатномаси доирасида «Рақамлаштириш, фан ва инновациялар орқали технологик сакраш» миллий лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. Миллий лойиҳа 10 та йўналиш, 226 та вазифа, 44 та кўрсаткич ва 211 та тадбирдан иборат бўлиб, уларни амалга ошириш 2025 йилга мўлжалланган. Миллий лойиҳа доирасида мижозларга хизмат кўрсатиш марказлари рақамли ва видео хизматларини ҳам йўлга қўяди.

Бундан ташқари, Қозоғистондаги барча болалар информатика ва дастурлаш бўйича сифатли таълим олишлари учун «Виртуал информатика ўқитувчиси» лойиҳаси амалга оширилади.

Калит сўзлар: Ахборот технологиялари,
Юқорига