Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

20 декабр куни мамлакатга бир гуруҳ хорижликлар келгани маълум бўлди – ҚР Давлат котиби

19 Январь 2022 11:25

NUR-SULTAN. Кazinform – 20 декабр куни бир гуруҳ хорижликлар мамлакатга бир вақтнинг ўзида келгани маълум бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон Давлат котиби Дрлан Қарин маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«20 декабр куни бир вақтнинг ўзида бир гуруҳ хорижликлар мамлакатимизга келгани, кейин эса 7-8 январ кунлари турли йўналишларда мамлакатни тарк этишга урингани аллақачон маълум бўлди. Махсус хизматларимиз мамлакатимизда фаолият юритаётган бир қатор радикал, экстремистик ташкилотлар аъзоларининг сўнгги воқеаларга алоқадорлигига ҳам ойдинлик киритди. Қолаверса, қозоқ радикаллари янги хуружлар уюштириш мақсадида хорижий террорчи ташкилотларни ҳам ушбу воқеаларга жалб қилишга уринган. Кейинчалик махсус хизматларимиз ўз вақтида бундай хатти-ҳаракатларнинг олдини олди», — деди Давлат котиби «Хабар 24»га берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, вазият ҳамон жуда оғир.

«Махсус хизматлар мазкур шахсларни аниқлаш, қўлга олиш ва қурол –яроқларини мусодара қилишда давом этмоқда. Биргина шу кунларда ҳуқуқ-тартибот идораларимиз томонидан 2000 дан ортиқ қурол мусодара қилинди. Биргина терроризм моддаси бўйича 44 та жиноят иши қўзғатилган. Иш давом этмоқда», - деди у.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига