Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 20 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

2 млн 142 минг одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди

4 Август 2020 12:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2,1 млндан зиёд одамга 42 500 тг ёрдам пули берилди, деб хабар беради Kazinform.

4 август кўра, июль ойида чеклов чоралари жорий этилгани сабабли 2,4 миллиондан кўпроқ одамдан ариза келиб тушган, шундан 2 миллион 158 минг ариза рағбатлантирилиб, ҳозиргача 2 миллион 142 минг одамга тўланган.

Ижтимоий суғурта жамғармасидан тўловлар учун аризалар бир нечта каналлар орқали қабул қилинади. 2,4 миллиондан зиёд мурожаатдан:

- 833,8 мингтаси тўловларни проактив равишда амалга оширишга розилик билдирган;

- 609,3 минг киши Egov.kz портали ва телеграм-ботлар орқали;

- 347,4 минг киши 42500.enbek.kz портали орқали;

- 628,9 минг киши иккинчи даражали банкларнинг мобил иловалари ва Интернет-ресурслари орқали ариза берган.

Эслатиб ўтамиз, Президент топшириғига биноан, 2020 йил июль ойида карантин чоралари жорий этилиши муносабати билан ишлайдиган, карантин туфайли даромадидан айрилган қозоғистонликларга 42 500 тенге (ЎР Марказий банки белгилаган 2020 йил 4 август кунги расмий курсга кўра, 1 миллион 029 минг 775 сўм - Таҳр.) миқдорида бир марталик тўлов амалга оширилади.


Юқорига