Об-ҳаво
Астана -1 °С
Алматы 5 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

2 кунда 4,6 мингдан ортиқ Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари Қозоғистон чегарасидан ўтишди

5 Август 2020 14:10

NUR-SULTAN. Kazinform – 4-5 август кунлари Россиядан келган 4600 дан ортиқ Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари транзит йўлаги орқали Қозоғистон ҳудудидан ўтишди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«27 июль ва 3 август кунлари Қирғизистон ва Ўзбекистон томонлари биздан ўз фуқароларини Россия Федерациясидан эвакуация қилиш учун транзит йўлагини тақдим этишни сўрашганди. Бу масала ижобий ҳал этилди. 4-5 август кунлари Россиядаги 2435 Қирғизистон фуқароси бўлган 40 дан ортиқ автобус Қозоғистон орқали Қирғизистонга ўтди. 2,2 минг нафар Ўзбекистон фуқароларининг транзити Ўзбекистон томони тақдим этган темир йўл транспорти орқали амалга оширилди», - дея маълум қилди Қозоғистон ТИВ матбуот хизмати.

Юқорига