Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

1920 йилларда Бродвейда хит бўлган «Turkestan» қўшиғининг пластинкаси топилди

12 Май 2021 10:12

NUR-SULTAN. Kazinform – 20 йилларида Америкада хит бўлган «Turkestan» мусиқий асарининг пластинкаси АҚШ Конгресс кутубхонаси архивидан топилди, деб хабар беради Kazinform.

Ушбу маълумот Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг Instagram саҳифасида жойлаштирилган. Матн - Бобби Жонс (Bobby Jones), мусиқа - Жек Стерн (Jack Stern). American Quartet томонидан ижро этилган. Қўшиқнинг пластинкаси АҚШ Конгресси кутубхонаси архивидан топилган.

Бунга Туркистонда Farab кутубхонасининг тадқиқот ишлари натижасида эришилди. Турли архив манбаларига кўра, пластинка 1906 ёки 1919 йилларда ёзилган бўлиши мумкин. Ушбу қўшиқ 1919 йилда Бродвей хитига айланди.



Калит сўзлар: Маданият,
Юқорига