Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

13 ёшли қозоғистонлик теннисчи беш ойдан бери Европа рейтингида пешқадамлик қилмоқда

25 Май 2022 12:15

NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонлик Занғар Нурланули 5 ойдан бери 14 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги Европа рейтингида пешқадамлик қилмоқда, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг маълум қилишича, Теnnis Europe жорий йилнинг кузида Монте-Карлода ўтказиладиган Junior Masters учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Қозоғистонлик Занғар Нурланули 520 очко билан биринчи ўринда.

Дамир Жалғасбай 42-ўриндан 34-ўринга кўтарилди. Яна бир қозоғистонлик Даниэьл Тазабеков эса 44-ўринни эгаллади.

Софья Исакова энг яхши 100 нафар теннисчи қизлар рўйхатидан жой олди. Ева Коришева 560-ўриндан 328-ўринга кўтарилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонлик теннисчилар Ролан Гаррос турниридаги илк учрашувларини муваффақиятли ўтказишди.

Муаллиф: Елжан Ерали


Калит сўзлар: Спорт,
Юқорига