Об-ҳаво
Астана -7 °С
Алматы -2 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

12 мамлакатдан учиб келган йўловчилар Қозоғистонга содда тартиб билан киришади

18 Сентябрь 2020 19:16

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Товарлар ва хизматларни сифатини ва хавфсизлигини назорат қилиш қўмитасининг юқумли касалликларни эпидемиологик назорат қилиш бўлими бошлиғи Роза Қожапова мамлакатлар тоифалари ҳақида изоҳ берди, деб хабар беради Kazinform.

«Парвозлар бўйича ўзгаришлар киритилди. Ҳозирда 12 та мамлакат биринчи тоифага киритилган. Улар: Хитой, Таиланд, Мўғулистон, Малайзия, Миср, Гонконг, Жанубий Корея, Япония, Сингапур, Германия, Беларусь ва Озарбайжон. Ушбу мамлакатлардан келган йўловчилар термометриядан ўтиб, анкета тўлдириш орқали Қозоғистонга киришади», - деди Р.Қожапова.

Иккинчи тоифага 21 та давлат киради. Ушбу мамлакатлардан ташриф буюрувчилар термометрия ва сўровномалардан ташқари, ПЗР-тести манфий натижа кўрсатганлиги ҳақида сертификат тақдим этишлари шарт.
Калит сўзлар: Транспорт, ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Юқорига