Об-ҳаво
Нур-Султон +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

11 ойда Қозоғистон бюджетига 10 триллион тенге тушган

9 Декабрь 2021 14:29

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йилнинг 11 ойи давомида давлат бюджетига 10 триллион 179 миллиард тенге тушди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида мамлакат молия вазири Ерулан Жамаубаев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат бюджетига 10 триллион 179 миллиард тенге тушди ёки режа 103,6 фоизга бажарилди. Республика бюджетига 6,7 триллион тенге ёки режа 101,7 фоиз тушди. Умумий тушум режаси 109 миллиард тенгега ортиғи билан бажарилди. Жумладан, солиқлар - 51 миллиард тенге, солиқдан ташқари тушумлар - 54 миллиард тенге. Солиқ ортиқча тўловларининг асосий суммалари юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи, хом нефтга экспорт божхона тоʻловлари ва кончиликдан олинадиган солиқлардир», - деди вазир.

Унга кўра, юридик шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича режанинг ортиғи билан бажарилишига 686 нафар йирик солиқ тўловчилар томонидан декларацияланган аванс тўловлари суммасининг 73,2 фоизга ошгани сабаб бўлди. Хом нефтга экспорт божхона тўловлари бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши жорий йилнинг 11 ойи давомида нефт нархининг ўртача 48,7 фоизга ошиши ҳисобига таъминланди. Кончилик солиғи бўйича режанинг ортиғи билан бажарилиши жорий йилнинг 11 ойида асосий экспорт товарлари нархларининг 2020 йилнинг шу даврига нисбатан ўртача 27 фоизга ошиши билан боғлиқ.


Муаллиф: Марлан Жиембай

Калит сўзлар: Ҳисобот, Молия, ҚР Молия вазирлиги,
Юқорига