Об-ҳаво
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
Валюта курси
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

1 миллионга яқин одам Қозоғистонга кўчиб келиш ниятида – «Ватандошлар жамғармаси»

27 Октябрь 2021 16:06

NUR-SULTAN. Kazinform - Хориждаги 1 миллионга яқин ватандошлар Қозоғистонга кўчиб ўтиш ниятида. Бу ҳақда «Ватандошлар жамғармаси» ННТ вице-президенти Мағауия Сарбасов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Қозоғистон Республикаси Aхборот ва жамиятни ривожлантириш вазирлиги топшириғига биноан биз ватандошларимиз учун «Ерулик» номли янги веб-сайтни ишга туширдик. Сайт қозоқ ва рус тилларида, лотин ва тўғридан-тўғри араб алифбоси версияларида ахборотларни тарқатади. Бундан кўзланган мақсад ватанга кўчиб ўтиш ниятида бўлган ватандошларга маълумот беришдир. Шу муносабат билан хорижликлар мамлакатимизда тиғиз жойлашган Ақмола, Қостанай, Павлодар, Шимолий Қозоғистон ва Шарқий Қозоғистон вилоятларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичлари кўчиб келишни режалаштираётган ватандошларга маълумот шаклида тақдим этилган. Яъни, одамлар қаерга келишлари, қандай йўл борлиги, мактаб бор-йўқлиги ва бошқа муҳим нарсалар билан олдиндан танишиб олишлари мумкин», — деди М. Сарбасов.

Жамғарма вице-президенти, шунингдек, 1 миллионга яқин ватандош Қозоғистонга кўчиб келиш ниятида эканини айтди.

– Бугунги кунда ватандошларимизнинг ушбу сайтга кириши, ўқиши динамикаси ошиб бормоқда. Aйниқса, Хитой, Россия, Эрон, Мўғулистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Германиядан бўлган ватандошларимиз «Ерулик» сайтига тез-тез кириб туриши диққатга сазовор. Демак, ушбу мамлакатлардаги ватандошларимиз ўз ватанига келишга қизиқиш билдирмоқда. Мутахассислар таҳлилига кўра, бугунги кунда 1 миллионга яқин аҳоли мамлакатга кўчиб ўтиш ниятида. Умид қиламизки, карантин талаблари енгиллашади ва чегаралар очилади», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев


Калит сўзлар: Жамият,
Юқорига