Об-ҳаво
Астана 10 °С
Алматы 10 °С
Валюта курси
USD 412.55
EUR 468.66
RUB 5.79
CNY 58.80

1 апрел куни Қозоғистон мактаблари ўқувчиларга масофадан синов дарси ўтказади

31 Март 2020 16:19

NUR-SULTAN. Kazinform – 1 апрел куни Қозоғистондаги барча мактабларда масофавий ўқитиш бўйича пилот дарси бўлиб ўтади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бу ҳақда Қозоғистон Таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Марказий алоқа хизматида бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«1 апрел куни мамлакатдаги барча мактабларда синов даврслари ўтказилади ва ўқитувчилар болаларнинг тизимга қандай уланганлигини текширадилар. 2 апрел, пайшанба куни биз тизимга қандай уланишни ва болаларнинг масофадан щыишини тўғри ташкил қилишни ўргатиш учун ота-оналар йиғилишини ўтказамиз», - деди вазир.

Машғулотлар 3 апрел, жума куни ўқувчилар билан синф дарси ўтказилади. Шунингдек, унда болаларга керакли маълумотлар тақдим этилади ва масофавий ўқитиш форматига оид барча саволларга жавоб берилади.

«Шундай қилиб, 6 апрел куни мактаб, ота-оналар ва қурилмаларнинг барчаси ўқувчиларнинг масофавий ўқишга ўтишига тайёр бўлиши керак», - деди А.Аймағамбетов.

Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Калит сўзлар: ҚР Таълим ва фан вазирлиги,
Юқорига