Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистонда яна антирекорд: бир кунда 879 кишида коронавирус аниқланди

2021 жылдың 29 шілде 2021 12:51

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистонда 28 июль куни пандемия бошидан бери антирекорд янглиланди 879 киши коронавирус юқтирган, деп хабар беради Kazinform ЎР ССВ Telegram каналига асосланиб.

ЎР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, бир сутка давомида Ўзбекистонда 879 та юқтириш ҳолати қайд этилган. 573 нафари касалликдан сойғайганлар, соғайиш кўрсаткичи 95 фоизини ташкил этмоқда.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 529 кишига пневмония ташхиси қўйилган.

28 июль ҳолатига кўра, мамлакатда коронавирус билан касалланганлар жами сони 127 506 кишига етди. Касалликдан соғайганлар жами сони 121718 нафарга етди. Пандемия бошланганидан бери 859 киши коронавирусдан вафот этди.

Басты сөздер: Тиббиёт, Марказий Осиё,
Жоғары қарай