Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон президенти Конституцияга ўзгартириш киритишни таклиф қилди

2021 жылдың 8 желтоқсан 2021 11:43

NUR-SULTAN. Kazinform – Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда конституциявий ислоҳотлар ўтказишни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг байрам табригида маълум қилинди, деб Kazinform ЎзА агентлигига ҳавола қилиб.

Бугун Ўзбекистонда миллий байрам – Конституция куни. Шу муносабат билан мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига байрам табригини йўллади. Табрикда Асосий қонунни жамиятдаги бугунги реал воқеликка, шиддатли ислоҳотлар мантиғига мослаштириш, Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси учун мустаҳқам ҳуқуқий пойдевор яратиш муҳим вазифага айланаяётганлиги қайд этилган.

Табрикда, жами, 9 та йўналиш кўрсатиб ўтилган. Улар мамлакатнинг ижтимоий давлат тамойилини мустаҳкамлашга қаратилгани айтилади.

«Биринчидан, илгари амал қилиб келган «давлат – жамият – инсон» тамойилини «инсон – жамият – давлат» деб ўзгартириш, уни миллий қонунчилигимиз ва ҳуқуқий амалиётимизда мустаҳкамлаш зарур», - дейилади табрик матнида.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича:

иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон манфаатларини таъминлаш

фуқаролик жамияти институтларининг ўрни ва мақомини конституциявий жиҳатдан мустаҳкамлаш

оила институтини ривожлантириш

ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлаш

«Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилни конституциявий қоида сифатида муҳрлаш

болалар меҳнатига йўл қўймаслик, ногиронлар, кекса авлод вакилларининг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш

экологияга оид махсус боблар киритиш

боғча, мактаб, олий таълим ва илм-фан соҳаларини ривожлантириш масалалар янги Конституцияда ўз аксини топиши мақсадга мувофиқ.

Басты сөздер: Конституция, Марказий Осиё,
Жоғары қарай