Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Йил охиригача Ўзбекистон аҳолининг катта қисми коронавирусга қарши эмланади

2021 жылдың 22 қазан 2021 11:42

TASHKENT. Kazinform – Кеча Халқаро медиа холлда бўлиб ўтган очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Беҳзод Мусаев кейинги беш йилда Ўзбекистонда ижтимоий соҳада амалга оширилган ислоҳотлар билан бир қаторда, коронавирусга қарши кураш борасида олиб борилаётган ишлар ҳамда келгусидаги режалар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎР ССВ матбуот хизматига таяниб.

«Коронaвирусга қарши курашишнинг бирдан бир оқилона йўли аҳолини эмлаш,- деди Б.Мусаев. - Буни фуқароларимиз ҳам англаб етмоқда. Ҳозир қайси поликлиникага борманг, бир неча турдаги вакцинанинг исталгани билан бепул эмланишингиз мумкин. Мамлакатимизда ихтиёрий равишда вакцина оладиган 12 ёшдан юқори болалардан ташқари, 21 миллиондан зиёд юртдошимиз эмланиши кўзда тутилган. Ҳозиргача шулардан 60 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини олди. Йил якунигача вакцина олувчи аҳоли қатламининг 80 фоизгача қисмини эмлаш билан қамраб олишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз. Бу дунё давлатлари ўртасида юқори кўрсаткич ҳисобланади», - дея унинг сўзларини келтирмоқда ЎР ССВ матбуот хизмати.

ЎР ССВ маълумотига кўра, ҳозирда Ўзбекистонга олиб келинган ва мамлакат ҳудудида ишлаб чиқарилган вакциналар миқдори 34 951 358 дозани ташкил қилмоқда. Шундан 24 506 587 дозаси эмлаш жараёнларида қўлланган. Жумладан, кеча Ўзбекистонга Sinovac вакцинасининг 912 000 дозалик яна бир партияси келтирилди.

Басты сөздер: Вакцина, Марказий Осиё,
Жоғары қарай