Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Туркияда туркий тилли давлатлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган концерт бўлиб ўтди

2021 жылдың 19 қазан 2021 09:31

NUR-SULTAN. Kazinform - «Дарын» (истеъдод)давлат ёшлар мукофоти лауреати Расул Жармағамбетов Туркиянинг Билкент симфоник оркестри концертида чиқиш қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Туркиянинг машҳур Билкент симфоник оркестри янги мавсум концертини турк дунёси санъаткорлари билан бошлади. Жорж Бизенинг «Кармен» операси ТУРКСОЙ билан қўшма лойиҳа доирасида саҳналаштирилди. Бу маданий тадбирни Халқаро турк маданияти ташкилоти қардош халқлар мустақиллигининг 30 йиллигига бағишланган. Озарбайжонлик Эльшад Багиров дирижёрлик қилган концертда ҳамюртимиз, «Дарын» давлат ёшлар мукофоти совриндори Расул Жармағамбетов иштирок этди, - деди Қозоғистоннинг ТУРКСОЙдаги вакили Бақитжан Омаров.

Унинг сўзларига кўра, концертда Ўзбекистон, Туркия ва Бошқирдистон қўшиқчилари ҳам чиқиш қилишган.

«Пандемия пайтида операни соғинган одамлар концерт залини тўлдиришди. Мавсум очилишига 3 мингга яқин томошабин ташриф буюрди.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Жоғары қарай