Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Тошкентда ШҲТ мамлакатлари туризм форумини ўтқазмоқда

2022 жылдың 19 мамыр 2022 13:05

TASHKENT. UZA-Kazinform – Тошкентда «ШҲТ мамлакатлари ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» халқаро форуми ўз ишини бошлади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Гибрид форматда ташкил этилган анжуман Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ўтказилмоқда.

Икки кун давом этадиган ушбу тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар сайёҳлик соҳаси раҳбарлари, шунингдек, туризмни ривожлантириш ва маданий меросни асраб-авайлаш бўйича халқаро экспертлар, турли вазирлик, идоралар раҳбарлари ва фахрий меҳмонлар иштирок этмоқда.

Форумда аъзо давлатлар ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни, ўзаро ишонч, дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатини кенгайтириш, савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлаш, маданий ва тарихий объектларни асраб авайлаш, ШҲТга аъзо давлатлар туризм салоҳиятини илгари суриш масалалари муҳокама этилади.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва ШҲТ Бош котиби Чжан Мин табрик сўзи билан чиқиш қилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 19-20 май кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилган эди.

Басты сөздер: Марказий Осиё, Ўзбекистон,
Жоғары қарай