Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қуриқ денги портига Озарбайжондан янги паром келди

2021 жылдың 12 мамыр 2021 16:21

AQTAÝ. Kazinform – Қуриқ портига етказилган Ro-Pax русумидаги янги «Озарбайжон» денгиз транспорти «Алят - Қуриқ» йўналиши бўйича дастлабки синовдан муваффақиятли ўтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қўшни давлатнинг кемасини Қуриқ порти бош директори Серик Ахметов раҳбарлигидаги порт маъмурияти ва Манғистау вилояти ҳокими ўринбосарлари Абзал Мендибаев, Бекбол Оринбосаров ва Ақтау, Баутин денгиз портлари маъмурияти раҳбари Нурбол Ермановлар кутиб олди.

«Бугун бизнинг порт учун тарихий кундир. Ушбу паром – янги русумда, янги стандартлар бўйича йиғилган ўзгача шаклдаги кема. Бундан ташқари, йўловчиларга қулай шароитлар яратилган. Бу кеманинг Озарбайжон ва Қозоғистон орасида паром қатновини ривожлантиришга қўшадиган ҳиссаси бебаҳо деб ҳисоблайман», - деди «Қуриқ порти» МЧЖ бош директори Серик Ахметов.





Ro-Pax русумли кемаларнинг узунлиги – тахминан 154,5 метр, эни - 17,7 метр ва баландлиги - 7,5 метр. Экипажи 30 кишидан ташкил топган кемалар 14 узел тезликда сузиши мумкин. «Озарбайжон» пароми бортида 40 та юк ва ҳар хил юк юкланган 19 та енгил автотранспорт мавжуд. Экипаж - 28 киши. Шунингдек, 47 йўловчи келди.

RO-Pax русумли янги кемаларнинг юк кўтариш қуввати Каспийдаги кемаларга нисбатан катта ва 100 йўловчи, 56 вагон-цистерна ёки 50 оғир юк транспортини ташиш имкониятига эга.

Қуриқ порти фойдаланишга топширилгандан буён 2 мингдан зиёд кема қатнови йўлга қўйилган, 6 млн тоннадан зиёд юк ташилган.

Айни пайтда порт орқали Қозоғистоннинг ғалла, кўмир, нефт маҳсулотлари, ўғитлар, химикатлар экспорт қилинади. Импорт эса, озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат ускуналари, қурилиш материаллари ва бошқа юклардан ташкил топган.







Басты сөздер: Транспорт,
Жоғары қарай