Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

ҚР сув фонди мониторингини рақамли форматга ўтказади

2022 жылдың 27 мамыр 2022 14:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Ҳукумат давлат сув кадастрини юритишни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда давлат сув кадастрини юритишни такомиллаштириш, жумладан, сув фонди мониторингини рақамли форматга ва масофадан зондлаш технологияларига ўтказиш масалалари кўриб чиқилмоқда», — деди Алихан Смаилов депутатлик сўровига жавобан.

Шунингдек, у Қозоғистон Республикаси сув ресурсларини йиллик умумий баҳолаш учинчи томон ташкилотларини жалб қилган ҳолда танлов асосида амалга оширилишини айтди. Жумладан, ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигининг «Қазгидромет» Республика давлат корхонаси томонидан давлат сув кадастри «Ер усти сувлари» бўлими юритилади, у ҳар йили гидрологик постлардан олинган кузатув маълумотлари асосида тўлдириб борилади.

«Саккизта сув ҳавзаси бўйича гидрологик кузатувлар электрон маълумотлар базасини тўплаш ва қайта ишлаш, тўлдириш «РЕКИРЕЖИМ» дастури ёрдамида амалга оширилмоқда. 2000 йилдан бошлаб гидрологик постлар сони 165 тадан 377 тага оширилди. Келгусида уларнинг сони 461 тага етказилади. Шу билан бирга, Қозоғистоннинг барча кичик сув оқимларини кузатишлар билан қамраб олишнинг иложи йўқ ва биз буни мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблаймиз, чунки бу дарёларнинг кўпчилиги қисқа тўлқинли юқори сув ва паст оқим билан тавсифланади», - дея қўшимча қилди Бош вазир.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев


Жоғары қарай