Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистондан гуманитар ёрдами Ҳиндистонга етказиб берилди

2021 жылдың 14 мамыр 2021 11:09

YANGI DEHLI. Kazinform – Қозоғистондан COVID-19 эпидемиясига қарши курашиш учун Қозоғистондан гуманитар ёрдами етказиб берилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг кўрсатмаларига мувофиқ ва икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик тамойилларини инобатга олган ҳолда, Қозоғистон ҳукумати Ҳиндистонга COVID-19 пандемиясидаги оғир эпидемиологик вазият муносабати билан гуманитар ёрдам кўрсатди.

Тегишли юк билан Қозоғистондан иккита самолётларидан биринчиси 14 май куни эрталаб Нью-Деҳли шаҳридаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортга қўнди. Иккинчиси бир неча соатдан кейин келади.




«Гуманитар ёрдамга соғлиқни сақлаш компаниялари тиббий маскалари, респираторлар, ҳимоя костюмлари ва ўпкани сунъий шамоллатиш кўчма аппаратлари киради. Маросимда Қозоғистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Нурлан Жалғасбаев ва Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги Евроосиё ҳамкорлик департаменти директори Бандару Вилсонбабу иштирок этишди», - дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 4 май куни Қозоғистон Президенти Қ.Тоқаев Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига телеграмма юборган.

















Жоғары қарай