Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда рақамли майнинг солиғи оширилади

2022 жылдың 25 мамыр 2022 14:00

NUR-SULTAN. Kazinform – Жорий йил бошидан бошлаб рақамли майнингда истеъмол қилинган 1 кВт/соат электр энергияси учун 1 тенге миқдорида тўлов жорий этилган. Бу ҳақда ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Парламент Мажилиси ялпи мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Таклиф қилинаётган яна бир ўзгартириш – рақамли майнингни солинадиган солиқни ошириш. Жорий йил бошидан бошлаб рақамли майнингда истеъмол қилинган 1 кВт/соат электр энергияси учун 1 тенге миқдорида тўлов жорий этилди. Юкламани тенглаштириш, шунингдек, маиший электр энергияси истеъмолини чеклаш учун дифференциал тарифлар таклиф этилмоқда: электр энергияси қанча арзон бўлса, тўлов ставкаси ҳам шунчалик юқори бўлади», — деди Алибек Қуантиров Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этар экан.

Шу билан бирга, вазир таъкидлаганидек, майнинг фирмаси агар ўзи қайта тикланадиган манбалардан электр энергияси ишлаб чиқарса, унинг фаолиятига солинган солиқ тарифлари камайтирилиши кўзда тутилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда табиий бойликларни қазиб олиш солиғини оширилиши мумкинлиги хабар қилинганди.

Муаллиф: Серик Сабеков

Жоғары қарай