Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Қозоғистонда парвозлар хавфсизлиги таъминлаш даражаси ортди

2022 жылдың 18 мамыр 2022 10:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Бельгия пойтахти Брюссель шаҳрида Европа Иттифоқига аъзо 27 давлат авиация маъмуриятлари раҳбарлари иштирокида Европа Иттифоқининг Авиация хавфсизлиги қўмитасининг йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, йиғилишда Қозоғистоннинг фуқаро авиацияси ва парвозлар хавфсизлиги соҳасидаги вазият тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Тадбирда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Фуқаро авиацияси қўмитаси раиси Талғат Ластаев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси мамлакатнинг парвозлар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб бораётган чора-тадбирлари ҳақида маълумот бериб ўтди. Қозоғистон томони, шунингдек, Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ICAO) аудиторларининг ICAO мувофиқлаштирилган тасдиқлаш миссияси (ICVM) доирасидаги мустақил аудити ҳақида маълумот берди, бунда Қозоғистон парвозлар хавфсизлиги даражасини 74 фоиздан 84 фоизга оширди, бу жаҳон бўйича ўртача кўрсаткичдан 15% юқори.


















Европа Иттифоқининг Парвозлар хавфсизлиги қўмитаси аъзолари Қозоғистон эришган ютуқларни юқори баҳоладилар ва Қозоғистоннинг парвозлар хавфсизлигини ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватладилар.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Қозоғистон авиакомпанияларининг Европа давлатларига парвоз қилишига ҳеч қандай чекловлар йўқ.

Қозоғистондаги парвозлар хавфсизлиги бўйича мавжуд вазиятга расмий баҳо Европа Иттифоқи томонидан жорий йилнинг июн ойи бошида эълон қилинади.

Жоғары қарай