Ауа райы
Астана +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Қозоғистонда Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида тиббиёт ходимлари шарафига «Олтин юрак» монументи очилди

2021 жылдың 18 маусым 2021 15:32

NUR-SULTAN. Kazinform – Қасим-Жомарт Тоқаев «Олтин юрак» ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этди, деб ёзади Kazinform Ақорда расмий сайтига таяниб.

Давлат раҳбари коронавирус эпидемиясига қарши курашга катта ҳисса қўшган тиббиёт ходимлариг шарафига қўйилган «Олтин юрак» ёдгорлигининг очилиш маросимида иштирок этди. Ёдгорлик Қозоғистон пойтахтининг Алмати ва Ақмешит кўчалари кесишган янги боғда жойлашган.






Президент лентани кесиб, ёдгорлик пойига гул қўйди. Кейин у очилиш маросимига йиғилган тиббиёт ходимларига мурожаат қилди.






Қасим-Жомарт Тоқаев ўз нутқида «Олтин юрак» монументининг очилиши жуда хавфли эпидемияга дуч келаётган ватандошларимизнинг ҳамжиҳатлиги ва бирлигини кўрсатишини таъкидлади. Давлат раҳбари ўтган йили «Биз биргамиз» миллий онлайн-форумида шифокорларга ҳайкал ўрнатиш тўғрисида кўрсатма берганди.

- Бу глобал касалликка қарши курашган юртдошларимизга мамлакат ҳурматидан далолатдир. Бу шунингдек, халқнинг содиқ фарзандларига бўлган севгисининг намоён қилинишидир. Ёдгорлик оғир кунларда қаҳрамонлик руҳига ҳурмат кўрсатадиган жойга айланади, - деди Президент.























Басты сөздер: Тиббиёт,
Жоғары қарай