Ауа райы
Нур-Султан +7 °С
Алматы +14 °С
валюта бағамы
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Даурен Абаев: Трансчегаравий туризм ШҲТ ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларидан биридир

2022 жылдың 19 мамыр 2022 18:26

TASHKENT. Kazinform – Буюк Ипак йўлининг трансчегаравий туристик йўналишини илгари суриш ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларидан биридир. Бу ҳақда Тошкентда бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар туризм маъмуриятлари раҳбарларининг йиғилишида Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Даурен Абаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вазир пандемия даврида туризм иқтисодиётнинг энг кўп зарар кўрган тармоғига айланганини таъкидлади.

«Аввал ҳар йили ШҲТ давлатларига ўртача 7 миллионга яқин қозоғистонлик, Қозоғистонга эса ташкилотга аъзо давлатларнинг 8 миллионга яқин фуқароси ташриф буюрарди. 2021 йилда бу кўрсаткич 3 миллионга ҳам етмади», — деди вазир.

У ўз ҳамкасбларини Қозоғистон чегараларидаги карантин чекловлари босқичма-босқич олиб ташланиши, сайёҳлик ривожи учун айниқса муҳим бўлган автобус, темир йўл ва ҳаво қатновлари тикланаётгани ҳақида маълумот берди.

Шунингдек, бошқарма бошлиғи йиғилиш иштирокчиларини Қозоғистонда соҳани инқироздан тезроқ олиб чиқиш учун давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган чора-тадбирлар билан ҳам таништирди.

«Ҳукумат тоғ-чанғи курортларига харид қилинган асбоб-ускуналар қийматининг 25 фоизини, сайёҳлик объектлари вакиллари ва йўл бўйида хизмат кўрсатиш объектлари қийматининг 10 фоизини, харид қилинган туристик автобуслар қийматининг 25 фоизини қоплаб беради», - деди Даурен Абаев.

Вазир алоҳида таъкидладики, табиатнинг хилма-хиллиги ва географик жойлашуви туфайли Қозоғистон трансчегаравий туризмнинг турли турларини, ҳам Тян-Шан ва Олтой тоғларида тоғ туризмини, Каспий денгизи бўйлаб круиз саёҳатини таклиф қилиши мумкин

«Истиқболли йўналишлардан бири Буюк ипак йўли трансчегаравий сайёҳлик йўналишини тарғиб қилишдир. Ақтау порти пляжлари ва меҳмонхоналари, инфратузилмаси, яхши иқлими, шунингдек, унинг атрофида ажойиб маданий ёдгорликлар мавжудлиги билан ШҲТга аъзо барча мамлакатлар фуқаролари учун тўлақонли пляжда дам олиш марказига айланиши мумкин», - дея таъкидлади Даурен Абаев.

Тадбирда ШҲТга аъзо давлатлар: Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон туризм маъмуриятлари раҳбарлари, шунингдек, туризмни ривожлантириш ва маданий меросни асраб-авайлаш бўйича халқаро экспертлар иштирок этди.

Йиғилиш якунлари бўйича туризм маъмуриятлари раҳбарлари «ШҲТга аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида туризм соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш тўғрисида битим» лойиҳасини маъқулладилар.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Жоғары қарай