Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

ЖССТ CОVID-19 га қарши ишлатилиши мумкин бўлган яна иккита янги дори воситасини тавсия қилди

15 January 2022 11:20

GENEVA. Кazinform - Жаҳон согғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) CОVID-19 билан касалланган беморларни даволашда қўлланилиши мумкин бўлган иккита янги дори воситасини тақдим этди. Бироқ, уларнинг одамларни омон олиб қолиши дори воситаларининг жаҳон нархига боғлиқ.

Бу ҳақда Kazinform БМТ янгиликлар сайти га таяниб хабар беради.

Биринчи дори «Барицитиниб» оғир CОVID-19 билан оғриган беморларга тавсия этилади. Бу ингибатор янус-киназ (JAK) деб аталадиган иммунитет тизимининг жавобини камайтирадиган дорилар тоифасига киради. Ташкилот уни кортикостероидлар билан қабул қилишни тавсия қилади.

Барицитиниб - ревматоид артритни даволашда ишлатиладиган капсулали препарат. У 2021 йил июл ойида ЖССТ томонидан тавсия этилган интерлейкин-6 рецепторлари блокаторлари деб аталадиган артритни даволашда қўлланиладиган бошқа дориларга муқобилдир.

ЖССТ, шунингдек, «Совтровимаб» моноклонал антитанача дори воситасини фойдаланишни тавсия қилади, аммо у маълум шароитларда касалхонага ётқизиш хавфи юқори бўлган енгил ёки ўртача COVID-19 билан касалланган беморларни даволашда қўлланилиши керак. У эмланмаган беморлар, қариялар, иммунитети заиф одамлар ва диабет, гипертония ва семириш каби касалликларга чалинган беморларга тавсия этилади.

«Совтровимаб» - аксиримаб-имдевимаб,моноклонал антитанача коктейли эквивалентидир. ЖССТ томонидан 2021 йил сентабр ойида таклиф қилинган. «Омикрон» га қарши моноклонал антитаначаларнинг самарадорлиги ўрганилмоқда. Дастлабки лаборатория тадқиқотларига кўра, «совтровимаб» вируснинг янги штаммига қарши самарали.

Бундан ташқари, ЖССТ экспертлар гуруҳи CОVID-19 нинг оғир шаклларини даволаш учун яна иккита дори воситасини кўриб чиқди. Улар: руксолитинба ва тофацитинба. Ташкилот ҳали улардан фойдаланишни тавсия этмайди, чунки уларнинг самарадорлиги исботланмаган.

ЖССТнинг CОVID-19 ни даволаш тўғрисидаги қарори вируснинг турли шакллари бўлган 4000 нафар бемор иштирокидаги етти тадқиқотга асосланган.

Ҳозирда ЖССТ таклиф этилаётган дори воситаларини ишлаб чиқарувчилар билан уларни бутун дунё бўйлаб тарқатиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. Шунингдек, барча мамлакатларда дори-дармон нархи адолатли бўлиши муҳокама қилинмоқда.


Keywords: Дунё, Тиббиёт,
Up