Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ўзбекистон 43 та давлатга қарийб 140 минг тонна узум экспорт қилган

27 October 2021 16:48

TASHKENT. Kazinform – ЎР Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон 43 та хорижий давлатларга қиймати 105,2 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 140 минг тонна узум экспорт қилган, деб хабар беради Kazinform ЎР Давлат статистика қўмитасига асосланиб.

Ўтган 9 ой мобайнида Ўзбекистон энг кўп узум экспорт қилган давлатлар:

Россия – 58,1 минг тонна,

Қозоғистон – 44,1 минг тонна,

Қирғиз Р. – 15,3 минг тонна,

Хитой – 6,5 минг тонна,

Туркия – 3 минг тонна,

Саудия Арабистони – 2,3 минг тонна,

Украина – 2,2 минг тонна,

Беларусь – 1,7 минг тонна,

Ироқ – 1,3 минг тонна,

Озарбайжон – 912,6 тонна,

Германия – 807 тонна.

2021 йил январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 45497 тонна узум етиштирилган.


Up