Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Япония COVID-19га қарши учинчи эмлашни бошлаши мумкин

17 September 2021 19:20

TOKYO. KYODO -Kazinform - Жума куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги Япония шу йил охиригача одамларга коронавирусга қарши учинчи емлашни жорий этишни бошлаши мумкинлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform Kyodoга таяниб.

Ҳукумат соғлиқни сақлаш мутахассислари учинчи эмлаш зарурлиги тўғрисида келишиб олдилар ва вазирлик иккинчи компонент билан эмлангандан кейин камида саккиз ой ўтгач одамларни эмлашни бошлаш режасини тасдиқладилар.

Мумкин бўлган қайта эмлаш ноябр ойида, Ҳукумат эмланиш ҳуқуқига эга бўлганларнинг ҳаммасини эмлашни тугатмоқчи бўлганида бошланиши мумкин.

Соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги учта компонентнинг ҳаммаси битта ишлаб чиқарувчидан олиниши кераклигини айтди, лекин у хулоса чиқаришдан олдин қўшимча тадқиқотларни кўриб чиқади.

Ҳозирги кунда Японияда Pzizer Inc., Moderna Inc. ва AstraZeneca Plc томонидан ишлаб чиқилган учта COVID-19 вакцинаси, ҳар бири икки компонент бўйича қўлланилган.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, COVID-19 антитаналари сони иккинчи эмлашдан олти ой ўтгач камаяди ва «дельта» штаммига қарши вакцинанинг самарадорлиги вақт ўтиши билан пасаяди.


Up