Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Яна бир қозоғистонлик фильм Берлин кинофестивалининг танлов дастурига киритилди

19 January 2022 16:55

NUR-SULTAN. Кazinform - Фархат Шариповнинг «Схема» фильми Берлин халқаро кинофестивалининг танлов дастурига кирди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Маданият ва спорт вазирлиги топшириғи билан Миллий кинематография маркази кўмагида Мedeor томонидан суратга олинган «Схема» бадиий фильми Германияда10-20 феврал оралиғида аралаш форматда бўлиб ўтадиган 72-Берлин халқаро кинофестивалининг Generetion танлови дастурига киритилди.

Бу ҳақда фильмнинг креатив продюсери Юлия Ким Facebookдаги саҳифасида маълум қилди.

Мураккаб мавзуда суратга олинган фильм сюжети кастингга келган ўсмирларнинг шахсий ҳикояларига асосланган.

Қайд этиш керакки, режиссёр Фархат Шарипов ўз фильмларида доимо ҳақиқатни очиб беришга ҳаракат қилади.

2020 йил кузида бошланган фильмни суратга олиш ишлари асосан Алматида бўлиб ўтди.

Бош ролларни ёш актёрлар Виктория Романова ва Таир Свинцов ижро этган. Шуни таъкидлаш керакки, бу уларнинг биринчи роли.

Фильмнинг постановкачи оператори Александр Плотников, постановкачи рассоми эса Алексей Шиндин. Фильм продюсери Дина Жумабек.

Generation – Берлин кинофестивалида болалар ва ўсмирлар томонидан суратга олинган фильмлар учун танлов дастури.

Бугунги кунда танловда қозоқ фильмларидан ташқари Япония, Германия, Россия, АҚШ, Чили ва Руминия каби давлатларда суратга олинган фильмлар ҳам иштирок этмоқда.

72- Берлин халқаро кинофестивалининг ғолиблари 16 феврал куни эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Берлин кинофестивалининг нуфузли дастурида режиссёр Дарежан Ўмирбаевнинг «Шоир» фильми иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.


Keywords: Маданият,
Up