Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Венгрияда хорижлик ҳайдовчиларга ёқилғи сотишга чеклов жорий қилинди

27 May 2022 19:12

BRÚSSEL. Kazinform – Европа Иттифоқининг энергетика бозоридаги мураккаб вазият туфайли Венгрия ҳукумати хорижликлар учун ёқилғи нархини ошириш чораларини жорий қилди, дея хабар беради Kazinform hirado.huга таяниб.

Маҳаллий ОАВ Венгрия ҳукумати девонининг раҳбари Гергей Гуляш пайшанба куни бўлиб ўтган вазирлар маҳкамасини йиғилишда мамлакат иқтисодиётини ҳимоя қилишга чақиргани ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, жорий йилнинг 27 майидан бошлаб фақат Венгрия давлат рақамларига эга автомобилларга арзонлаштирилган нархда ёқилғи қуйиш йўлга қўйилади.

Шундай қилиб, Венгрия ҳукумати нархни 480 форинт (литр учун тахминан 560 тенге) даражасида ушлаб турса, Европада ўртача нарх 700-900 форинтни (литр учун 800-1000 тенге) ташкил этади.

Жума кунидан фақат Венгрия давлат рақамларига эга автомобилларга 480 форинтга ёқилғи қуйилади; хорижликлар эса бозор нархларида ёнилғи қуяди.

Бундан ташқари, ҳукумат Украинадаги вазият иқтисодий оқибатлари оғир бўлиши мумкин бўлган гуманитар фалокат хавфини туғдиради, деб ҳисоблайди.


Up