Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Туркия ва Марказий Осиё Қозоғистоннинг муҳим савдо-сармоявий шерикларга айланиб бормоқда

19 May 2022 20:28

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон ҳозиргидек оғир шароитларда ҳам нафақат молиявий, балки кенг технологик имкониятларга эга бўлган Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг сармоялари ҳажмини сақлаб қолиш ва ошириш учун барча саъй-ҳаракатларини амалга оширади. Бу ҳақда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев маҳаллий бизнес вакиллари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Давлат раҳбари таъкидлаганидек, рақобатбардош бозорларда нарх чекловларини қўллаш масаласи алоҳида эътиборни талаб қилади.

«Нарх чекловлари озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа чакана бозорларда фаол қўлланила бошланди. Эҳтимол, бу бизнинг ривожланишимизнинг ҳал қилувчи босқичида зарурдир. Аммо Ҳукумат нархларни тартибга солишнинг бозор механизмларидан фойдаланиш ҳақида ўйлаши керак. Умуман олганда, барча соҳаларда жадал суръатлар билан рақобатни кучайтириш зарур. Сохта назорат тўлиқ танқисликка ва товарлар сифатининг пасайишига олиб келиши мумкин. Бизга мувозанат керак. Рақобатбардош товар бозорларида нархларни ҳаддан ташқари тартибга солиш мамлакатни хусусий инвеститсиялардан маҳрум қилади. Оқибатда давлат бундай тармоқларга сармоя киритишга мажбур бўлмоқда ва бу орқали шаффоф бўлмаган, бесўнақай операторлар сифатида бизнесдаги иштирокини оширмоқда», — деди Давлат раҳбари.

Президент бозор иқтисодиётининг асосий тамойилларидан чекинмаслик, ниҳоятда эҳтиёткор бўлиш кераклигини таъкидлади. Бу товар бозорларига ҳам, табиий монополиялар хизматлари учун тарифларга ҳам тегишли.

«Инвестиция муҳити ҳақида гапирар эканмиз, шуни алоҳида таъкидламоқчиманки, биз мана шундай оғир шароитларда ҳам нафақат молиявий, балки кенг технологик имкониятларга ҳам эга бўлган Европа Иттифоқи, АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатлардан киритилаётган инвестициялар ҳажмини сақлаб қолиш ва ошириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни амалга оширамиз. Қардош Туркия ва Марказий Осиё давлатлари тобора муҳим савдо ва сармоявий шерикларимизга айланиб бормоқда. Ўрнатилган алоқадар ва занжирларни сақлаб қолган ҳолда, ҳозирги инқироздан йўқотишларсиз чиқиб кетиш зарур. Бу ишни кучайтириш керак, лекин, албатта, санкциялар контекстини ҳисобга олган ҳолда», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Up