Weather
Нур-Султан +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 449.85
EUR 485.43
RUB 5.71
CNY 70.69

Шифокорлар Буюк Британия фуқаросининг иккала қўлини алмаштирди

27 May 2022 13:15

NUR-SULTAN. Кazinform - Шотландиялик Стивен Галлагер шифокорлар иккала қўлини алмаштиришни таклиф қилганида кулиб, ишонмади. Бироқ мураккаб операция муваффақиятли ўтди ва унинг ҳаёти ўзгарди, деб хабар Кazinform BBCга таяниб.

Стивен 48 ёшда. Ўн уч йил аввал уй томини ёпадиган уста бўлиб ишлаб, уч фарзандни тарбиялаган. Кутилмаганда қаттиқ касалликка чалиниб, юзида тошма пайдо бўлди, ўнг қўли қалтираб оғрийверган.

Дастлаб, шифокорлар сурункали липус ташхисини қўйишди. Кейинчалик шифокорлар унга неврологик аломатлар ташхисини қўйишди, билак канали синдроми бор деб ўйлашди ва Стивенни операция қилишди.

Бироқ, иккала қўл яна касал бўлиб қолди ва янги мутахассис унга аутоиммун склеродерма ташхисини қўйди. Натижада унинг териси ва ички аъзоларида чандиқлар пайдо бўлган.

Етти йил олдин Стивеннинг бармоқлари ичкарига эгилиб, муштларини туга олмади. У жуда қаттиқ оғриганини эслайди.

«Кафтларим букилмади, бир пайт қўлимда фақат мушт қолди. Мен ҳеч нарса қила олмадим. Мен ўзим кийина олмадим, ҳеч нарса кўтара олмадим, - деди Стивен.

Шотландиянинг Дрегорн қишлоғида яшовчи Стивен ўз касбий ишини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Ҳозир унинг учта қизи 12, 24 ва 27 ёшда.

Шифокорлар уни Глазгодаги пластик жарроҳ, профессор Эндрю Хартга тавсия қилишди. У Билакни алмаштириш мумкин, деди.

Харт ва бошқа пластик жарроҳ, профессор Саймон Кай Стивенга жарроҳликнинг хавфлилигини тушунтириб беришди.

У турмуш ўртоғи билан маслаҳатлашиб, кейин психологик текширувдан ўтган.

Жарроҳ Саймон Кай 2016 йилда Буюк Британияда биринчи бўлиб икки қўл трансплантациясини амалга оширди. Стивен дунёдаги биринчи склеродерма билан оғриб, қўлларини алмаштирган бемор бўлди.

Операцияда турли соҳалардаги 30 нафар мутахассис иштирок этди. Операция 2021 йил декабр ойида Лидсда бўлиб ўтган ва 12 соат давом этган.

«Операциядан сўнг ҳудди ўзимни бошқа дунёга келгандек уйғониб кетдим. Ҳаммаси тез ўтди. Мен уйғониб, қўлларимни ҳаракатга келтира олдим, - деди Стивен.


Keywords: Европа,
Up