Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Сеулда кунлик коронавирус юқтириш даражаси рекорд даражага етди

2 December 2021 12:41

SEOUI. YONHAP-Kazinform – Сеулда кулик CОVID-19 инфекциясини юқтириш даражаси рекорд даражага етди ва иккинчи кундирки, уларнинг сони 2 000 дан ошди, деб хабар беради Кazinform Yonhap агентлигига таяниб.

Касалликларни назорат қилиш марказий идорасига кўра, чоршанба куни хабар қилинган ҳолатларнинг 2262 таси «маҳаллий» ва олтитаси «импорт қилинган».

Янги максимал кўрсаткич сешанба куни қайд этилган максимал кўрсаткичдан 46 тага (2222) ва бир ҳафта олдингидан (1760) 508 тага юқори. Сеулда коронавирус инфексиясининг кунлик янги ҳолатлари сони 24 сентабр куни биринчи марта 1221 нафар беморда COVID-19 аниқланган ҳолда 1000 нафардан ошди. Шундан сўнг кўрсаткич бир мунча вақт тушиб кетди. 2 ноябрда уларнинг сони 1004 тага етди.

Ўшандан бери пойтахтда кунлик рекорд олти баробар ошди: 16 ноябрда 1436 киши, 23-ноябрда 1734 киши, 24 ноябрда 1760 киши , 26 ноябрда 1888 киши, сешанба куни 2222 киши, чоршанба куни 2268 киши.

Шаҳардаги беморларнинг умумий сони 158 774 нафарга кўпайди. Чоршанбага ўтар кечаси CОVID-19 дан вафот этганларнинг умумий сони 23 дан 1,136 тага кўтарилди.


Keywords: Хориж, Тиббиёт,
Up