Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Россияда портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган заводда содир бўлган ёнғин оқибатида 15 киши ҳалок бўлди

22 October 2021 18:05

NUR-SULTAN. Kazinform - 22 октябр куни эрталаб Рязань вилоятидаги портловчи моддалар ишлаб чиқарадиган «Разряд» компаниясининг цехида ёнғин содир бўлди. Охирги маълумотларга кўра, бунинг оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, дея хабар беради Kazinform TASSга таяниб.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Москва вақти билан 08:22 да Шилов тумани Лесное қишлоғида содир бўлган воқеа ҳақида хабар берилган.

Ёнғин портловчи моддалар сақланадиган бир қаватли цехда содир бўлган. Ёнғин 160 квадрат метр майдонда қуршаб олинган ва ҳозирда ўчирилмоқда.

Маълум бўлишича, цех биноси бутунлай вайрон бўлган. Ёнғиндан фақат алоҳида бинолар зарар кўрмаган.

Рязань вилояти расмийлари 15 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Россия Федерацияси Тергов қўмитаси ҳодиса юзасидан тергов бошлади.

Биноси ёниб кетган «Разряд» МЧЖ саноат портловчи моддаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Бундан ташқари, компания ўқ -дориларни йўқ қилиш билан шуғулланган.

Keywords: Хориж,
Up