Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Ревакцинация: Қозоғистон Республикаси Бош санитария врачининг янги қарори чиқди

8 December 2021 17:18

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Бош санитария врачи Ерлан Қиясов ревакцинация бўйича янги қарор чиқарди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Янги қарорга кўра, Қозоғистонда 3 ойдан ортиқ яшаб, тўлиқ эмлаш курсидан ўтган хорижликлар ҳам қайта эмланиши керак. Шунингдек, улар биринчи эмлашнинг тўлиқ компонентини олгандан кейин 6 ой ўтгач, қайта эмлашдан ўтадилар.

«Барча шахслар, шу жумладан Қозоғистонда 3 ва ундан ортиқ ой давомида истиқомат қилувчи, КВИга қарши эмлашнинг дастлабки курсини тугатган хорижликлар ҳам КВИ ревакцинациясидан ўтказилади», — дейилади ҳужжатда.

Шунингдек, илгари коронавирусга қарши эмлашнинг дастлабки курсини олган ҳомиладор аёлларни қайта эмлаш ҳомиладорликнинг 16-37 хафталигида «Комирнати» (Pfizer, AҚШ) вакцинаси ёрдамида амалга оширилиши таъкидланган.

«КВИга қарши ревакцинация КВИга қарши эмлашнинг дастлабки курсини олган ёки КВИ билан касалланган шахслар тузалганидан кейин 6 ой ўтгач амалга оширилади», — дейилади қарорда.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Up