Weather
Astana +7 °С
Almaty +14 °С
Exchange rates
USD 421.58
EUR 496.83
RUB 5.53
CNY 62.20

Об-ҳаво: Дам олиш кунлари Қозоғистон шимолида совуқ бўлади

26 November 2021 17:56

NUR-SULTAN. Kazinform – Шимоли-ғарбий антициклон Қозоғистонга ҳаракатланмоқда, бу билан асосан ёмғирсиз об-ҳаво ва республика шимолида ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Бироқ, мамлакатнинг ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа ҳудудларидан иссиқ жабҳа таъсир қилади, шу сабабли ушбу ҳудудларда кундузи ҳаво ҳароратининг ошиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Республиканинг шимолий ҳудудларида ҳаво ҳарорати кечаси 10-18 даражагача пасаяди, кундузи 7-15 даража совуқ, кундузи мамлакат ғарбида термометр кўрсаткичлари 0-5 даражагача кўтарилади, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади. Жануби-ғарбий қисмида эса ҳатто 12 даражагача илиқ бўлади, шарқда ҳаво ҳарорати кечаси 15-23 дан 8-16 даражагача кўтарилади, кундузи асосий фон 0-10 совуқ, республика жанубида 0-10 совуқдан 0-5 даражагача, кундузи 0-10 совуқдан 3-15 даражагача кўтарилади. Республиканинг жануби-шарқида эса кечаси 7-18 совуқдан 0-10 даража совуқгача, кундузи 3-11 даража совуқдан 3 даража совуқ 7 даражагача кўтарилади.


Keywords: Об-ҳаво,
Up